Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Жаҳон чемпионати-2026даги иштирок ва мусобақа билан хайрлашиш ҳақида ўз фикрларини билдирди.
— Натижага қарамай, жаҳон чемпионатида ўйнаш орзуингиз ушалди, дейиш мумкинми?
— Ҳа, жаҳон чемпионатида ўйнадик. Лекин бунинг ўзи етарли эмас. Мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Буни уддалай олмадик. Ҳозир жуда чарчаганман. Умид қиламанки, кейинги жаҳон чемпионатига ҳам чиқамиз ва у ерда ғалабаларга эришамиз.
— Жамоа бундан яхшироқ ўйнай олармиди ёки бу максимал имконият эди?
— Йўқ, бу бизнинг максимумимиз эмас. Биз нималарга қодир эканимизни биламан. Биз яхши футбол кўрсата оламиз. Бу ерда айнан шу жиҳат етишмади, — деди Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам мағлубиятга учраб, тўплар нисбатини 2:11 кўринишида якунлади.













