«Айнтрахт» қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун Мюнхеннинг «Бавария» клубига ўтди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, келишув якунига етган. «Бавария» 23 ёшли футболчи учун 55 миллион евро тўлайди. Брауннинг ўзи эса Германия чемпиони билан 2031 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолайди.
Якунланган мавсумда Браун барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 42 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.
Қайд этиш лозимки, ҳозирда Браун Германия терма жамоаси сафида фаолиятидаги илк Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Ҳимоячи иккита ўйинда майдонга тушди, бироқ жароҳати сабабли учинчи тур баҳсини ўтказиб юборди.













