Кириш Регистрация

Пас Месси ҳақида: «Бу шунчаки телбалик»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Николас Пас жамоадоши Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Комо» клубининг 21 ёшли футболчиси Жаҳон чемпионатида илк бор асосий таркибда майдонга тушди — у Иорданияга қарши баҳснинг (3:1) 60-дақиқасигача ҳаракат қилди. Айнан ўша дақиқада майдонда Месси пайдо бўлди ва орадан 20 дақиқа ўтиб, рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда учрашувнинг якуний ҳисобини ўрнатди.

«Бу шунчаки телбалик. Ёши нечида бўлишидан қатъи назар, у бизни кундан-кунга ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Ҳар бир ўйинда у жамоа учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб беряпти ва бу ақл бовар қилмайдиган даражада. Лео мана шундай руҳда давом этади деб умид қиламан», — дея Паснинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.

Лионель Месси 6 та гол билан ЖЧ-2026 тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиларидан иккита голга олдинда бормоқда.

Киритилди: 13:16, 28.06.2026.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик