Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Месси фаолиятидаги 917-голини урди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган Иордания терма жамоасига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди.

39 ёшли форвард жарима зарбасини голга айлантиришга муваффақ бўлди. Ушбу гол «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳиби учун фаолиятидаги 917-гол сифатида қайд этилди. Месси умумий ҳисобда ўз фаолияти давомида 1159 та учрашув ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Иорданияни маҳорат эвазига 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жаҳон чемпионати плей-офф босқичининг илк раундида Лионель Скалони шогирдлари Кабо-Верде миллий терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Учрашув 4 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.

Киритилди: 13:25, 28.06.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик