Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Роналду ва Месси ЖЧ-2026да фақат финалда тўқнаш келишлари мумкин

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллай олмади ва пешқадамликни Колумбияга бой берди. Сўнгги турда бўлиб ўтган ўзаро баҳсда жамоалар гол ура олишмади (0:0). Португалияликлар 5 очко, колумбияликлар эса 7 очко жамғаришди. Шу тариқа, кўпчилик интиқлик билан кутаётган Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг майдондаги тўқнашуви энди фақатгина Жаҳон чемпионати финалида содир бўлиши мумкин — улар унгача бўлган босқичларда ўзаро тўқнаш келмасликлари энди аниқ.

3 июль куни Португалия 1/16 финал доирасида Хорватияга қарши майдонга тушади. Бир кун ўтиб эса, Аргентина плей-оффнинг илк раундида Кабо-Верде билан куч синашади.

Катта эҳтимол билан, ЖЧ-2026 ҳам Роналду, ҳам Месси учун фаолиятларидаги сўнгги мундиал бўлади. Криштиану шу йилнинг февраль ойида 41 ёшини кутиб олган бўлса, Лео турнир давомида 39 ёшга тўлди.

Киритилди: 13:44, 28.06.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик