Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Месси Аргентинанинг учинчи ғалабасидан кейин фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи туридан ўрин олган баҳсда Аргентина терма жамоаси Иордания миллий терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Альбиселесте»нинг юлдуз ҳужумчиси Лионель Месси учрашув якунланганидан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.

«Гуруҳ босқичи якунида яна бир ғалаба. Биргаликда давом этамиз», — деб ёзади 39 ёшли форвард ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида.

Бўлиб ўтган учрашувда Месси рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Лионель мундиалнинг гуруҳ босқичидаги учта ўйинда ўз ҳисобига 6 та гол ёздириб қўйди.

1/16 финалда Аргентина терма жамоаси Кабо-Верде миллий терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув 4 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:30, 28.06.2026.
Ўқилди: 2005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик