«Ливерпуль»нинг италиялик вингери Федерико Кьеза жорий трансфер ойнасида ҳозирги клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар тарқатди.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли футболчига ўзига янги жамоа излаши учун рухсат беришган. Федериконинг Италия чемпионатига қайтиши эҳтимоли жуда юқори. У аввалроқ А Серияда Туриннинг «Ювентус» ва «Фиорентина» клублари шарафини ҳимоя қилган эди.
Кьезанинг «қизиллар» билан амалдаги шартнома мажбуриятлари 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Унинг трансфер бозоридаги баҳоси 13 миллион еврони ташкил этади.
Якунланган мавсумда вингер 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.













