Кириш Регистрация
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР 0-1 Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия

Оғир жароҳат олган Угартенинг ташхиси маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати жароҳат олган ярим ҳимоячи Мануэль Угартенинг ташхисини расман эълон қилди. Хавбек тиззасидаги хочсимон бойламларнинг узилиши сабабли 9-12 ойга сафдан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Угарте 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Уругвай ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жароҳат олган эди. Шифокорлар уругвайлик футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетишганди.

«Клубдаги барча Мануэлга тезроқ соғайиб кетишини тилайди ва уни ҳар бир босқичда қўллаб-қувватлайди», — дея футболчига далда берди клуб матбуот хизмати.

Якунланган мавсумда Угарте «МЮ» сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:14, 28.06.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик