Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари терма жамоанинг муваффақиятсизлигидан сўнг истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ясир ал-Мишал мамлакат терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқа олмаганидан сўнг ўз лавозимини тарк этди.

Гуруҳ босқичида грециялик мураббий Георгиос Донис қўл остидаги жамоа Уругвай (1:1) ва Кабо-Верде (0:0) билан дуранг ўйнади, шунингдек, Испанияга (0:4) йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

«Мен ва ҳамкасбларим Саудия футболига хизмат қилиш учун бор кучимизни ишга солдик ҳамда ватанимиз ва мухлисларимизнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга чин дилдан интилдик.

Бироқ миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатининг кейинги раундига йўл ололмагани умумий амбицияларимизга мос келмайдиган натижа бўлди.

Бунинг учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммамга оламан ва терма жамоадан бундан кўра муносиброқ иштирок кутган барчадан узр сўрайман.

Жорий муддатим якунига етгунга қадар ўз фаолиятимни давом эттирмасликка қарор қилдим. Белгиланган тартиб ва регламентларга мувофиқ, тез орада янги директорлар кенгашини сайлаш жараёнини бошлаймиз», – деди 2019 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келган функционер.

Киритилди: 08:31, 29.06.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик