Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия - Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Хаверц: «Ғалабага ташнамиз»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Хаверц ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Парагвайга қарши учрашув олдидан жамоанинг кайфияти ҳақида гапирди. Ўйин бугун, 29 июнь куни бўлиб ўтади.

«Биз Парагвайни мағлуб эта олишимизга тўлиқ ишонамиз. Йирик турнирда қатнашаётганингда одамлар кўп гапиришади. Бошқаларнинг нима дейиши мен учун муҳим эмас. Бор эътиборимизни ўзимизга қаратганмиз. Ростини айтсам, одамларнинг гап-сўзлари менга қизиқ эмас. Бироз вақт керак, чунки ҳамма терма жамоага ўз клубидан келади ва жамоадошларига кўникиши лозим.

Парагвай терма жамоасига қарши баҳс мен учун жаҳон чемпионати плей-офф босқичидаги биринчи ўйин бўлади. Биз ғалабага ташнамиз — ўйин яхши ўтади. Умуман олганда, менга бундай йирик воқеалар ёқади, бундай муҳитда ўзимни қулай ҳис қиламан ва шу руҳда давом этишга умид қиламан. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилиш ва ўзингга ишониш керак.

Биз — футболчилар ўртасида яқин муносабатлар шаклланган ва биз бор имкониятимизни кўрсатмоқчимиз. Ўйлайманки, биз бир-биримизни анчадан бери биламиз ва бир-биримизни бундан ҳам яхшироқ билишга эҳтиёж бўлмаса керак, лекин баъзида киришиб кетиш учун бироз вақт талаб этилади: ахир ҳамма ўз клубларидаги жамоадошлари билан ўйнашга одатланган. Аммо эртага жуда яхши ҳаракат қила олишимизга ишонаман», — моя Хаверцнинг сўзларини келтиради ижтимоий тармоқдаги Bayern & Germany саҳифаси.

Киритилди: 09:26, 29.06.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик