Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Сервер Жепаров: «Футбол ўйнаш дегани – тўп билан ҳаракат қилишни англатади, биз эса барча ўйинларда тўпсиз ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Сервер Жепаров Фабио Каннаваро шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштирокига баҳо берди.

«Бундай турнирда тажриба етишмади. Бу Ўзбекистон учун дебют жаҳон чемпионати ҳисобланади. Колумбия ва Португалия биздан анча кучли. Конго ДР эса кучимиз етадиган рақиб эди. Аммо биз футбол ўйнашни ўрганишимиз керак, футбол ўйнаш дегани – тўп билан ҳаракат қилишни англатади, биз эса барча ўйинларда тўпсиз ҳаракат қилдик. Ўзбекистон учун бу номақбул ҳолат, биз тўп билан ўйнашимиз, устунлик қилишимиз шарт, бу бизнинг кучли томонимиз. Ҳимояланиш ҳам керак — бу ўйиннинг муҳим элементларидан бири. Аммо тўпни олиб қўйгандан кейин қандай ўйнаш ҳам тактик жиҳатдан белгиловчи чизма ҳисобланади, шунчаки узоқроққа тепиб юбориш эмас. Учта ўйин статистикаси шуни кўрсатадики, терма жамоамиз тўпсиз ўйнади. Бизда кучли Европа чемпионатларида ўйнайдиган уч нафар футболчи бор, бу жуда кам. Тўғри таҳлил қилиш ва келажакда жаҳон чемпионатларига рақобатбардош тайёргарлик кўриш ҳамда иштирок этиш, энг муҳими, уларда муносиб қатнашиш учун 4-8 йиллик стратегияни ишлаб чиқиш керак», — деди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 «К» гуруҳининг сўнгги турида ДР Конгога 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Элдор Шомуродов гол муаллифига айланди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:41, 29.06.2026.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик