Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа - Комо
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 18:00 Фиорентина - Торино
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

«Евро-Футбол.Ру» Файзуллаев ва Шомуродовга юқори балл, Ҳусановга жуда паст баҳо қўйди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Евро-Футбол.Ру» портали Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчиларига ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида ДР Конгога (1:3) қарши ўтказилган ўйин учун баҳо қўйди, деб хабар беради Sports.kz.

«Абдуқодир ҲУСАНОВ — 3,0. Ҳусанов учун илк жаҳон чемпионати омадсиз келди. Ҳозирча у фақат тажриба тўпламоқда. Аммо у Висса билан ўта зич ва маҳкам ўйнаш кераклигини билмайдими? Шунга қарамай, Ҳусанов рақибнинг тўпга биринчи бўлиб етиб келишига имкон берди ва оёғига зарба берди — пенальти борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ. Учинчи голдан олдин эса Ҳусанов Виссани умуман назар-писанд қилмади — яъни унинг тўпни хотиржам қабул қилиб олганига кўз юмди. Кейин эса Висса ярим майдонни кесиб ўтиб, тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди.

Аббосбек ФАЙЗУЛЛАЕВ — 7,0. Биринчи бўлимда ЦСКА собиқ футболчиси яхши таассурот қолдирди. Муҳим пасларни амалга оширмади, аммо Шомуродовга «кўринмас ассист» қайд этди: рақиб эътиборини ўзига тортиб, Мозговойнинг узатмасидан сўнг тўпга тегмасликка қарор қилди. Аббосбек ҳимояда ҳам яхши ишлади, уч марта муваффақиятли тўп тортиб олди. Тўрт марта қоидабузарлик қилгани эса унинг жангчилик руҳидан далолат беради. Бироқ иккинчи бўлимда Файзуллаев ва унинг жамоасининг аввалги шижоати йўқолди.

Элдор ШОМУРОДОВ — 7,5. Шомуродов ўз ишини бажарди — чиройли «парашют» зарбаси билан Ўзбекистонга ғалаба келтириши мумкин бўлган голни урди. Агар иккинчи бўлимда «оқ бўрилар» орқага чекиниб, қўрқоқларча ўйнамаганида, жамоа ижобий натижага эришиши мумкин эди. Балки бу Каннаваронинг кўрсатмаси бўлгандир, аммо ҳозир бу ҳақда тахмин қилишнинг ўрни эмас. Биринчи бўлимда Элдор прессингда фаол қатнашди, уч марта тўпни олиб қўйди, яъни жамоага ҳар томонлама ёрдам берди. У кўплаб тўп йўқотгани (22) ва иккинчи бўлим бошида дарвоза тўсини устидан зарба берганини танқид қилиш мумкин. Аммо Ўзбекистон жамоаси ҳужумга ўтишда давом этганида, Элдорда яна вазиятлар бўлиши мумкин эди», — дейилади нашрда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи якунларига кўра, очкосиз қолди ва K квартетида тўртинчи ўринни эгаллади. Турнир давомида Фабио Каннаваро шогирдлари Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва ДР Конго (1:3) терма жамоаларига мағлуб бўлишди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 16:21, 29.06.2026.
Ўқилди: 7911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик