Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Мареска: «Мавсум ўртасида «Челси»дан кетганим клуб ишига салбий таъсир қилди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланган Энцо Мареска 2026 йилнинг январь ойида «Челси»ни тарк этгани бўйича расмий баёнот берди.

Бундан аввал Лондон клуби Мареска 2025 йилнинг кузидаёқ «шаҳарликлар» тепасида Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида раҳбариятни огоҳлантирганини маълум қилган эди.

«2025 йилнинг декабрь ойи охирида мен «Челси»дан кетишдек қийин қарорни қабул қилдим. Бу қарор фақат ва фақат менинг шахсий танловим эди.

«Челси»даги истеъфом мен учун ўзим жуда яхши билган клуб — «Манчестер Сити»га йўл очди. Ҳозирда «Манчестер Сити»да эканлигимдан жуда ҳам мамнунман.

Тан оламан, мавсум ўртасида «Челси»ни тарк этганим клуб ишида маълум бир узилишлар ва муаммоларни келтириб чиқарди — бунинг учун ўз узримни сўрайман. Менинг мақсадим ва истагим асло бундай бўлмаган.

«Челси»да ҳамма мени жуда яхши кутиб олганди. Биз биргаликда катта муваффақиятларга эришдик ва мен умрбод қадрлайдиган хотираларни яратдик.

Менга ушбу имкониятни тақдим этгани учун клубга, раҳбариятга ва мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман», — дея баёнот берди Энцо Мареска.

Киритилди: 19:42, 29.06.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик