Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Opta суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Германия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашувда томонларнинг ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Opta Analyst портали хабар бермоқда. Ушбу учрашув бугун, 29 июнь куни бўлиб ўтади.

Олинган маълумотларга кўра, Германиянинг асосий вақтда ғалаба қозониш имконияти 71,2% ни ташкил этмоқда. Рақиб жамоанинг ғалаба қозониш эҳтимоллиги эса 11,6% га тенг. Учрашувнинг қўшимча бўлимлар ёки пенальтилар сериясига қадар давом этиш (дуранг) имконияти 17,2% дея баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи якунларига кўра, Германия терма жамоаси 6 очко жамғариб, "Е" квартетида биринчи ўринни эгаллади. Парагвай миллий терма жамоаси эса 4 очко билан "D" гуруҳида учинчи поғонадан жой олган эди.

Киритилди: 23:37, 29.06.2026.
Ўқилди: 2218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик