Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Кепа «Арсенал»дан кетишга тайёр, клуб унга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг лондонликлар сафидаги келажаги сўроқ остида турибди. Бу ҳақда инсайдер Лука Бендонига таяниб Sky Italy нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, испаниялик посбон клубини ўзгартиришга тайёр ва асосий дарвозабон бўла оладиган жамоадан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, у кетишга шошилмаяпти ва агар муносиб вариант чиқмаса, Лондонда қолишга ҳам рози.

Ўз навбатида, «Арсенал» раҳбарияти ҳам Кепанинг ўрнига бошқа номзодларни ўрганмоқда. Айни дамда «канонирлар» «Лидс» билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Илан Мелье атрофидаги вазиятни кузатишмоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда 31 ёшли Аррисабалага «Арсенал» сафинда 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 12 та тўп олиб чиқди. У 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали футболчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 02:56, 01.07.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик