Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Эксперт Постекоглунинг Шотландия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Селтик» клуби собиқ бош мураббийи Анге Постекоглу номзоди даъвогарлар қаторида тилга олинаётган бўлса-да, унинг Шотландия терма жамоасини бошқариши амримаҳол. Бу ҳақда talkSPORT эксперти Саймон Жордан маълум қилди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Стив Кларк истеъфога чиқарилгач, Шотландия миллий жамоаси бош мураббийлиги курсиси бўшаб қолган ва Постекоглу асосий номзодлардан бири сифатида кўрилаётган эди. Бироқ Жорданнинг фикрича, австралиялик мутахассис катта эҳтимол билан бу таклифни рад этади.

«Агар у молиявий томонлама катта ён босишларга рози бўлмаса, Шотландияни бошқармайди. У ўзини элита даражасидаги мураббий деб ҳисоблайди ва бу лавозим у кутган натижаларни тақдим эта олмайди», — деди эксперт.

Маълумот учун, Шотландия терма жамоаси кузда старт оладиган Миллатлар лигаси мусобақасига қадар янги бош мураббийни тайинлаши лозим.

Киритилди: 03:00, 01.07.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик