Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Франция Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор кетма-кет бешта ўйинда камида учтадан гол урган жамоага айланди

Баҳо:
+ | -1

Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет бешта учрашувда учта ёки ундан кўп гол урган илк жамоа бўлди. Бу ҳақда Squawka ижтимоий тармоқда хабар берди.

1 июль куни Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 1/16 финалида Швецияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бундан аввал французлар ушбу мундиалда Норвегияни 4:1, Ироқни 3:0 ва Сенегални 3:1 ҳисобларида мағлуб этган эди. Шунингдек, 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага мағлуб бўлган учрашувда ҳам Франция асосий ва қўшимча вақт давомида учта гол урганди (3:3, пенальтилар — 2:4).

Шу тариқа, Франция Жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет бешта баҳсда камида учтадан гол урган биринчи терма жамоа сифатида рекорд ўрнатди.

Жаҳон чемпионати–2026 1/8 финалида Франция 5 июль куни Парагвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:29, 01.07.2026.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик