Фаолияти давомида 17-Жаҳон чемпионатини ёритаётган 88 ёшли германиялик журналист Хартмут Шерцер қайси футболчи унда каттароқ таассурот қолдирганини айтди.
— Сиз Пеле ва Диего Марадона даврини кўргансиз. Бу қандай ҳиссиёт?
— Бу ақлбовар қилмас тажриба. Ўша даврларни ҳамиша катта ҳаяжон билан эслайман. Мендан доимо ким кўпроқ таассурот қолдиргани — Пелеми ёки Марадонами, деб сўрашади.
— Хўш, қайси бири?
— Мен учун — Пеле. Энг эсда қоларли турнир эса 1970 йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати. Ўшанда Бразилия чемпион бўлган эди, — деди Шерцер «Чемпионат» мухбири Григорий Телингатерга берган эксклюзив интервьюсида.
88 ёш бўлишига қарамай, Шерцер Жаҳон чемпионатини ёритиш учун АҚШга ташриф буюрди. Шунингдек, у жаҳон етакчиларини спортнинг инсонларни бирлаштирувчи кучи ва аҳамиятига янада жиддий эътибор қаратишга чақирди.













