Германиялик машҳур собиқ ярим ҳимоячи Тони Кроос Германия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлигига муносабат билдирди.
Юлиан Нагельсманн шогирдлари 1/16 финалда Парагвайга имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлади. Асосий ва қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади (1:1), пенальтилар сериясида эса парагвайликлар аниқроқ ҳаракат қилишди.
«Ҳозир бизда бирорта ҳам жаҳон даражасидаги ўйинчи йўқ. Бизда потенциали бор футболчилар мавжуд, аммо бу улар аллақачон ўша даражада эканини англатмайди. Жаҳон даражасидаги футболчилар жаҳон чемпионатида ўйинлар тақдирини ҳал қила олишади ва тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилишади», — дея Мадриднинг «Реал» клуби собиқ хавбекининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Тони Кроос футболчилик фаолиятини 2024 йилда якунлаган эди.













