Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Веа: «Ямални Мбаппе билан солиштириб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -1

1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби Жорж Веа Ламин Ямални ҳозирча Килиан Мбаппе билан таққослаб бўлмаслигини таъкидлади.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида Швецияга қарши кечган баҳсда (3:0) дубль қайд этган эди. Жорий турнирда унинг ҳисобида жами 6 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд.

«У — феномен. У ҳақиқатан ҳам жуда кучли футболчи ва ажойиб тўпурар. Ламин Ямаль — ҳали ёш йигит ва у билан Килиан Мбаппени солиштирмаслик лозим. Мбаппе — феномен, Ямаль эса энди ўсиб келаётган футболчи.

Умид қиламанки, Ламин Ямаль ўз фаолиятида ўсишда давом этади, бироқ уни Мбаппе билан тенглаштириб бўлмайди. Ҳамма биладики, Мбаппе ундан анча устун», — деди Веа El Chiringuito кўрсатуви эфирида.

Киритилди: 16:14, 01.07.2026.
Ўқилди: 1846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик