Мадрид клуби сардори билан тузилган янги битим 2027 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Коке — «Атлетико» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2009 йилнинг сентябрь ойида мадридликларнинг асосий жамоасида дебют қилган вақтидан бери клуб сафида барча турнирларда жами 740 та учрашув ўтказган.
Якунланган мавсумда 34 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг 34 та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган эди.













