Қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг бош юлдузи мақомида эканлиги туфайли ҳеч қандай босимни ҳис қилмаётганини айтди. Мухлислар ва матбуот томонидан кучайган эътибор ҳақидаги саволга жавоб берар экан, футболчи бу билан яшашга ўрганиб қолганини таъкидлади.
«Биринчи мартасида мен доим суратга тушиш учун тўхтайман. Лекин баъзида улар айни бир хил одамлар бўлиб чиқади. Шу шунчаки буни тўғри қабул қилишни билишингиз керак», — дея Ямал сўзларидан иқтибос келтиради Cadena Ser.
«Мен ҳеч қачон ўзимга ўзим босим ўтказмайман. Шундай инсонлар борки, уларга жуда ҳам қийин бўлган. Онам мени 16 ёшида дунёга келтирган — мана бу ҳақиқий босим. Отам уйга егулик олиб келиш учун ҳар қандай пул топиш имкониятини қидиришига, кўчадан нарсалар йиғишига тўғри келган. Мана шу босим. Менинг вазифам эса — шунчаки футбол ўйнаш ва испанларни хурсанд қилиш. Мендан фақат майдонда бор кучимни бериб тўп суриш талаб этилади, холос».
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган Испания ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.













