«Ливерпуль» ҳужумчиси Александр Исак фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.
MatchDay Central нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби Исакни Мадриднинг «Атлетико» клуби аъзоси Хулиан Альваресга муқобил номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Форварднинг Швеция терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги ўйини «кўк-анорранглилар» скаутларида катта таассурот қолдирди. Бироқ бу трансфер анча мураккаб кўринмоқда, чунки «Ливерпуль» ўз футболчисини сотиб олганидан атиги бир йил ўтиб қўйиб юборишга зўрга рози бўлади.
Александр Исак 2025 йилда «Ньюкасл»дан «Ливерпуль»га 145 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи «қизиллар» сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













