Лондоннинг «Челси» клуби 21 ёшли Марко Палестра билан меҳнат шартномаси имзоланганини эълон қилди. Қанот ҳимоячисининг трансфери ҳақидаги маълумот «кўклар»нинг расмий сайтида пайдо бўлди.
Палестра «Аталанта» клубидан сотиб олинди. Миш-мишларга кўра, келишув суммаси тахминан 55 миллион еврони ташкил этган. Шартнома шартларига кўра, Палестра 2033 йилнинг ёзига қадар «Челси» шарафини ҳимоя қилади.
Якунланган мавсумда 21 ёшли ҳимоячи ижара асосида «Кальяри» таркибида тўп сурган эди. А Серия доирасидаги 37 та учрашувда Палестра 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми 21 август куни старт олади. Биринчи турда Хаби Алонсо шогирдлари «Фулхэм»га қарши майдонга тушишади.













