Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026да яққол фаворитларни кўрмаяпти.
– Мусобақа фаворити ким?
– Биринчи навбатда, дастлабки ўйинда ғалаба қозониш керак. Ҳозир биздан сезиларли даражада кучсиз бўлган бирорта ҳам терма жамоа йўқ. Майдонга тушиб, чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш лозим. Мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ.
Франция биздан кучли эмас — ахир улар Европа чемпионатида бизни мағлуб эта олишмади-ку. Шундай экан, ҳеч қандай фаворитлар йўқ. Бирорта ҳам терма жамоа қолганлардан устун эмас, — деди Ямал.













