Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосига Германиянинг “Боруссия М” клуби қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германиянинг “Боруссия Мюнхенгладбах” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Киcкер нашри хабар берди.

Манбага кўра, мюнхенгладбахликлар марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун трансфер бозорини ўрганмоқда. Клуб раҳбариятининг асосий мақсади — истиқболли ёшларни таркибга жалб этиш. Шу боис, немис жамоаси скаутлари 22 ёшли Ўрозовнинг мундиалдаги иштирокини диққат билан кузатиб борган. Натижада футболчининг ўйинлари жамоа бош мураббийига маъқул келган ва ҳимоячини “шорт листи”га қўшиб қўйган.

Ҳозирча “Боруссия М” Ўрозовни сотиб олиш бўйича якуний қарорга келганича йўқ, бироқ унинг немис клубига кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. У ўзининг жисмоний ҳолати ва майдонни яхши кўра олиш қобилияти туфайли кўплаб хориж жамоаларининг эътиборини тортган.

Маълумот ўрнида, Самарқанднинг “Динамо” клуби аъзоси Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон Суперлигасидаги ўйинлари орқали терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро эътиборига тушган. Футболчи Ўзбекистоннинг ЖЧдаги илк ўйинида захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, кейинги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушди. Хусусан, Ўрозов Конго ДР миллий жамоасига қарши учрашувда 7 марта хавфни бартараф этган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жаҳонгир Ўрозов 2023-йили Туркиянинг “Эюпспор” жамоасига кўчиб ўтган эди. 2024-йилда турк клуби футболчини Самарқанднинг “Динамо”сига ижарага берди. 2025-йилнинг бошида эса самарқандликлар уни эркин агент мақомида ўз сафига тўлиқ қўшиб олди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 20:11, 01.07.2026.
Ўқилди: 3122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик