Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

УЕФА «Челси»ни жаримага тортди

Баҳо:
+ | -

УЕФА таркиб харажатлари бўйича қоидалар бузилгани учун Лондоннинг «Челси» клубига нисбатан жарима қўллади.

УЕФА Клублар молиявий назорати органининг биринчи палатаси 2025 календарь йили якунлари бўйича «Челси» таркиб харажатлари белгиланган 70 фоизлик меъёрдан ошиб кетганини аниқлади.

Натижада инглиз клубига 3 миллион евро миқдорида жарима белгиланди. Унинг 2 миллион евроси шартли ҳисобланади.

УЕФА маълум қилишича, «Челси» ўтган мавсумда ҳам шундай қоидабузарлик учун жазоланган. Бироқ қарор қабул қилиш жараёнида клубнинг 2024 йилдан 2025 йилгача таркиб харажатлари кўрсаткичини камайтириш бўйича ижобий динамикаси инобатга олинган.

Жариманинг шартли қисми клубнинг 2026 йил давомида ҳам ушбу харажатлар улушини сезиларли даражада камайтира олишига боғлиқ бўлади.

Шунингдек, таркиб харажатлари бўйича қоидаларни бузгани учун «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Ноттингем Форест», «Страсбур», «Фенербаҳче», «Фиорентина», АЕК, «Ницца» ва бошқа бир қатор клублар ҳам жазога тортилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:00, 01.07.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик