Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Паркер Англия терма жамоаси усиз ЖЧ-2026да ғолиб чиқа олмайдиган футболчи номини айтди

Баҳо:
+ | -

Англиялик собиқ футболчи ва мураббий Скотт Паркер Англия терма жамоасининг ҳозирги таркибидаги асосий футболчини маълум қилди. Яқин вақтгача «Бёрнли»да ишлаган 45 ёшли мутахассис «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райсни алоҳида қайд этди.

«Англиянинг ғалабадан умидлари ҳақида гапирганимда, хаёлимга тўртта сўз келади: «Бизга Деклан Райс керак». Бундай футболчи – ҳар қандай мураббийнинг орзуси. Агар терма жамоа узоқроққа бормоқчи бўлса, у Тухелга жуда зарур. Деклан майдонда ундан нима сўралса, барчасини бажаришга тайёр. Мен Райсни шахсан танимайман, лекин унинг аҳамияти қанчалик катта эканлигини тушуниш учун ўз жамоаларим билан унга қарши етарлича тўқнаш келганман», – дея Паркернинг сўзларини келтирмоқда Англия ОАВлари.

Инглизлар Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида ДР Конгони қийинчилик билан мағлуб этишди (2:1). Ўйинда Ҳарри Кейн дублга эришган бўлса, Деклан Райс 89-дақиқада захирага олинди.

Киритилди: 07:38, 02.07.2026.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик