Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Перес — «Бавария» президентига: «Олисени менга сотишингизга тўғри келади»

Баҳо:
+2 | -2

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Бавария» вингери Майкл Олисенинг шов-шувли трансферини амалга оширишни орзу қилмоқда.

Журналист Хосеп Педрероль қизиқарли воқеа ҳақида гапириб берди: «қаймоқранглилар» мухлиси «Бавария» раҳбари Герберт Хайнернинг кўз ўнггида Пересдан Олисени сотиб олишни сўраган. Флорентино ўзини йўқотиб қўймай, мюнхенликлар президентига ўгирилган ва шу заҳоти: «Буни эшитдингизми? Даҳшатли босим, шундай эмасми? Эртами-кечми уни менга сотишингизга тўғри келади», — деган.

«Бавария»да Майкл Олисе ҳеч қандай пулга сотилмаслигини бир неча бор таъкидлашган. Миш-мишларга кўра, «Реал» Франция терма жамоасининг 24 ёшли юлдузи учун 200 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

Киритилди: 07:48, 02.07.2026.
Ўқилди: 3898 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик