Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида ДР Конго устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ҳарри Кейннинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«У шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Бир мавсумда 72 та гол — бу қандайдир ғайритабиий ҳолатдек туюлади. Даҳшатли рақамлар. У ҳақиқий етакчи ва сардор, ҳар куни машғулотларда тинимсиз меҳнат қилади ва жамоадаги ҳамма билан жуда яхши чиқишади. Сизда ғалабани тақдим эта оладиган футболчи бўлса... Унинг бизда борлигидан жуда омадимиз келган», — деди Райс ўйиндан кейин.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Кейннинг иккита голи эвазига ДР Конгони 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧ-2026нинг 1/8 финалига йўл олди. Бу босқичда улар Мексика билан тўқнаш келишади.













