«Сандерленд» ва Нидерландия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Брайан Бробби «Ювентус»нинг қизиқишлар доирасига тушди. Бу ҳақда TUTTOmercatoWEB хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Ювентус» 24 ёшли ҳужумчининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда, чунки клуб Рандаль Коло-Муанига муқобил вариантларни кўриб чиқяпти. Италия гранди ҳали ҳам француз футболчисини асосий мақсад деб ҳисобламоқда, бироқ «ПСЖ» билан келишув амалга ошмаса, Бробби унинг ўрнини босишга биринчи номзоддир.
Бробби жорий Жаҳон чемпионатида ўзини яхши кўрсата олди. Нидерландия терма жамоаси сафида ҳужумчи тўртта учрашувда учта гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ жамоа мусобақани аллақачон тарк этган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Броббининг бозор баҳоси 30 миллион еврони ташкил этади.













