«Челси»нинг собиқ футболчиси Марсель Десайи Лондон клубининг «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максанс Лакруага бўлган қизиқиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Менинг фикримча, Лакруа “Челси” учун яхши трансфер бўлар эди. Хаби Алонсо учта ҳимоячи билан ўйнашни яхши кўради. У ўз ғояларини ва уч ҳимоячили ўйин фалсафасини татбиқ этмоқчи. Ўйлайманки, бу унинг ўзи учун ҳам, “Челси” учун ҳам яхши қадам. Лакруа — ажойиб жамоада тўп сурадиган Франция терма жамоаси футболчиси. Мен Жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоа ўйинчисини танқид қила олмайман», — дея Десайининг сўзларини келтирмоқда Sports Casting.
2025/26 йилги мавсумда Лакруа «Кристал Пэлас» сафида барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













