«Челси» «Сандерленд» ярим ҳимоячиси Гранит Жакани ўз сафига қўшиб олишга бўлган уринишларини давом эттирмоқда.
«Сандерленд» мавзуларига ихтисослашган журналист Жеймс Коплининг маълумотларига кўра, Лондон клуби швейцариялик футболчининг трансфери учун суммани 10-12 миллион фунт стерлинггача (плюс бонуслар) оширган ҳолда навбатдаги таклифни юборишга шайланмоқда. Аввалроқ «қора мушуклар» «кўклар»нинг 8 миллион фунт стерлинглик таклифини рад этган эди.
Гранит Жаканинг «Сандерленд» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













