Ҳимоячи Жюль Кунде шу ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
Журналист Марк Брюснинг маълумотларига кўра, Каталония клуби шу ёзда француз футболчисини сотишга тайёр. «Челси» ўйинчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» ҳимоячи учун сўралаётган суммани 55 миллион фунт стерлинггача туширишди, шу сабабли Лондон клуби таклиф билан чиқишга шай.
Жюль Кунде 2022 йилда «Севилья»дан 50 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













