«Ньюкасл»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига амалга ошиши кутилаётган трансфери ҳақида гапирди.
«Ҳаммаси оддий: биз ўзгаришга қарор қилдик ва ушбу янги саргузаштга тайёрмиз», — дея Тоналининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
Аввалроқ, пайшанба куни (2 июль) футболчи Лондонга етиб келиши ва «Тоттенхэм»га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлган эди. Шартнома суммаси 117 миллион еврони ташкил этади, бу «шпорлар» учун рекорд натижа ҳисобланади.
Якунланган мавсумда Тонали барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.













