Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Кабо-Верде президенти: “Бизда Аргентинани мағлуб этиш учун 100 фоиз имконият бор”

Баҳо:
+ | -

Кабо-Верде президенти Жозе Мария Невеш Аргентина миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 1/16 финал баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кабо-Верде яхши ўйнашда давом этишига умид қиламан. Биз Жаҳон чемпионатига ўз тарихимизни ёзиш учун келдик. Энди эса амалдаги чемпион — Аргентинага қарши майдонга тушамиз. Биз Аргентина ва Мессига қарши ҳам худди шундай қатъият, худди шундай ғалаба қозониш иштиёқи билан ҳаракат қиламиз”, дейди Невеш.

Шунингдек, президент футболчиларда рақибни мағлуб этиш учун юз фоизлик ишонч ва умид борлигини таъкидлади.

“Футболчиларимизда 100 фоиз ишонч, 100 фоиз умид бор ва уларнинг либослари охиригача курашганидан терга ботади. Демак, бизда Аргентинани мағлуб этиш учун ҳам 100 фоиз имконият мавжуд. Кучли миллий жамоаларга қарши баҳсларда ғалаба қозониш ҳам, мағлуб бўлиш ҳам мумкин. Лекин натижа қандай бўлишидан қатъи назар, биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мусобақани бошимиз баланд ҳолатда ва ўз вазифамизни бажарган ҳисда тарк этамиз”.

Маълумот ўрнида, Кабо-Верде ҳамда Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 4 июль куни АҚШнинг Маями шаҳридаги “Hard Rock” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланиши белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:14, 02.07.2026.
Ўқилди: 1435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик