Кириш Регистрация

Ла Лига раҳбари: «Ҳакамлар хатоларидан шикоят қилишга ҳақи йўқ клуб бўлса, бу — «Реал»

Баҳо:
+2 | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Мадриднинг «Реал» клуби томонидан «Барселона» фойдасига йўл қўйилган ҳакамлик хатолари юзасидан УЕФАга ҳисобот тақдим этилгани ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳали у ҳисоботни кўрмадим, аммо уни ўқишни жуда хоҳлайман. Улар қайси йилдан бошлаб шикоят қилаётганини, фақат ўзларига қарши чиққан қарорлар ҳақида ёзганми ёки барча клубларга, жумладан "Реал"нинг ўзи фойдасига қабул қилинган қарорларни ҳам тилга олганми — шуни кўрмоқчиман. Агар ҳакамлар хатоларидан шикоят қилишга ҳақи йўқ бирор клуб бўлса, бу — "Реал" Мадрид», — деди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га собиқ ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) вице-президенти Хосе Мария Негрейрага тўланган маблағлар бўйича пора бериш айблови қўйилган эди.

Тергов маълумотларига кўра, каталонияликлар 2001–2018 йиллар оралиғида Негрейрага тахминан 8,4 миллион евро тўлаган.

«Барселона» эса Негрейра ҳакамлик бўйича техник ҳисоботлар тайёрловчи ташқи маслаҳатчи сифатида жалб қилинганини таъкидлаган. Собиқ CTA вице-президенти ҳам ҳакамларга таъсир ўтказиш мақсадида пора олганини рад этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:01, 02.07.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик