Кириш Регистрация

Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоасининг ўйини ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026нинг 1/16 финалида Австрия устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Буюк жамоалар ўзларини керакли пайтда кўрсатишади. Биз аввалги учрашувларда содир бўлган воқеаларга жуда жиддий эътибор қаратдик. Барча жиҳатларда деярли мукаммалликка эришдик. Рўй бераётган жараёнда янада ўсишда давом этишимиз керак. Ҳар қандай соҳада бундан ҳам яхшироқ бўлишнинг иложи бор.

1/8 финалда рақиблар бундан ҳам қийинроқ бўлади. Янада кучайиш — бизнинг характеримизда бор. Жамоадан тобора кўпроқ нарса талаб қилинмоқда.

Хорватия ёки Португалия? Биз уларни жуда яхши биламиз ва ким [кейинги босқичга] чиқса ҳам, бунга лойиқ бўлади», — деди де ла Фуэнте La 1 телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 02:34, 03.07.2026.
Ўқилди: 433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик