Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Челси» аъзоси А Серия грандлари эътиборида

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба Италия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, сўнгги вақтларда «Интер» 26 ёшли футболчига бўлган қизиқишини сезиларли даражада оширган. Италия чемпиони ушбу трансферни амалга оширишга жиддий бел боғлаган, бироқ «Комо» клуби ҳам унга рақобат туғдириш ниятида.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, айни дамда Чалоба Англия терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида иштирок этмоқда. Бироқ ушбу мундиалда футболчи ҳозирча бирор марта ҳам майдонда кўриниш бергани йўқ.

Якунланган клуб мавсумида Чалоба барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 47 та учрашувда қатнашди ва учта гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt мутахассислари футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 03:49, 03.07.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик