Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятида илк бор жаҳон чемпионати плей-офф босқичида гол уришга муваффақ бўлди.
Бу воқеа 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияга қарши учрашувда рўй берди. Роналду 71-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Ушбу баҳсга қадар 41 ёшли форвард жаҳон чемпионатларининг плей-офф босқичида саккизта ўйин ўтказган, аммо уларнинг ҳеч бирида гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган эди.
Криштиану Роналду фаолияти давомида беш марта Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони ва икки карра Миллатлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у миллий терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати–2026. 1/16 финал
3 июль, 2026 йил
Португалия — Хорватия — 1:1 (ўйин давом этмоқда)
Голлар: Роналду, 68 (пен.) — Иван Перишич (53)













