Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Ямаль Роналдуга қарши ўйнаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+2 | -

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Португалия ва Криштиану Роналдуга қарши ўйнаш эҳтимоли ҳақида ўз муносабатини билдирди.

Австрия устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин 18 ёшли футболчидан кейинги босқичда Роналдуга қарши майдонга тушишни хоҳлаши ёки йўқлиги сўралди.

«Менга фарқи йўқ — Хорватиями ёки Португалиями. Криштиануга қарши ўйнаш мен учун шараф бўлади, аммо бу ҳал қилувчи омил эмас. Биз ривожланишда давом этишимиз керак ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз», — деди Ямаль.

Испаниялик иқтидор эгаси терма жамоа билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш унинг энг катта орзуси эканини ҳам таъкидлади.

«Жаҳон чемпионатидан улуғроқ мусобақа йўқ. Бу ҳар бир боланинг орзуси. Биз кейинги босқичга чиқдик, менинг орзум эса Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш», — деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Испания 1/16 финалда Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Испанларнинг кейинги рақиби Португалия — Хорватия жуфтлиги ғолиби бўлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 05:46, 03.07.2026.
Ўқилди: 2216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик