Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Англия терма жамоаси эҳтимолий жосуслик хавфи туфайли Мехикога учишни кечиктирди — Daily Mail

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Англия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Мексикага қарши ўйин олдидан эҳтимолий жосуслик хавотирлари сабаб Мехикога учишни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбага кўра, Томас Тухель шогирдлари Конго ДР устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин Мехикога йўл олиш ўрнига Канзас-Ситидаги машғулотлар базасига қайтган. Бундай қарор тактик ишланмалар ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Таъкидланишича, Англия терма жамоасининг машғулотлар базаси кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан қўриқланмоқда.

Аввалроқ мексикалик мухлислар рақиб учун «дўзах кечаси»ни ташкил этишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Улар 1/8 финал баҳси арафасида кучли овоз кучайтиргичлар ва автомобиль сигналлари орқали Англия футболчиларини ухлатмасликни мақсад қилган.

Мексика — Англия учрашуви 6 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:11, 03.07.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик