Юлиан Нагельсман 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетилганидан сўнг Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.
«Мусобақадан чиқиб кетганимиздан кейин бир неча кун давомида кўп ўйладим. Яқин инсонларим, шунингдек, федерациядагилар билан маслаҳатлашдим. Бу қарор мен учун осон кечмади. Мен учун доим энг муҳим масала жамоанинг муваффақияти бўлган.
Бундай оғир омадсизликдан кейин жамоа ҳаммасини янгидан бошлаш имконига лойиқ. Мураббийлар штаби, жамоамизга хизмат қилган барча мутахассислар ва федерацияда бизни қўллаб-қувватлаган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мен ишлаш бахтига муяссар бўлган футболчиларга катта раҳмат.
Шунингдек, мухлисларга алоҳида ташаккур айтмоқчиман. Сизлар бизга ишондингиз, доим қўллаб-қувватладингиз ва ҳатто оғир пайтларда ҳам куч бағишладингиз. Сизларнинг умидингизни оқлай олмаганимиз ва ушбу жаҳон чемпионатида сизларга унутилмас футбол оқшомларини тақдим эта олмаганимиздан чин дилдан афсусдаман. Сизлар бундан ҳам яхшироғига муносиб эдингиз», — деди Нагельсман. Унинг сўзларини Германия футбол иттифоқи (DFB) матбуот хизмати келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 1/16 финалида Парагвайга асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва мусобақани тарк этган эди.













