Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Камавинганинг «Манчестер Сити»га ўтиш борасидаги позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Журналист Марио Кортегана ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг «Реал»дан эҳтимолий кетиши ва унинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича ўз фикрини билдирди.

«Мен клубдаги манбалардан Камавинга ва «Манчестер Сити» билан боғлиқ вазият ҳақида сўрадим ва менга у яна «Реал»да қолмоқчи эканлигини айтишди. Клуб яна бир ярим ҳимоячи сотиб олиш борасида Жозе Моуриньюнинг фикрига қўшилади, бироқ бунинг учун аввал кимнидир сотиш керак... Аммо жамоадан ҳеч ким кетишни хоҳламаяпти», — деди Кортегана.

Эдуардо Камавинга 2021 йилда «Ренн»дан 31 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:59, 03.07.2026.
Ўқилди: 922 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик