Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Икки нафар ўзбекистонлик футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистонлик ёш футболчилар — Сайфиддин Содиқов ҳамда Садриддин Ҳасанов ўз фаолиятини Португалиянинг “Брага” жамоасида давом эттиради. Улар Европа клуби сафига бир йиллик ижара асосида бориб қўшилди.

“Андижон” клуби матбуот хизмати маълумотига кўра, мавсум бошида жамоага келиб қўшилган 18 ёшли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқовнинг ижара шартномаси 30 июнь куни якунига етган. Аслида “Одил Аҳмедов ФА” клуби тарбияланувчиси бўлган футболчи ортда қолган қисқа вақт давомида андижонликлар сафида Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилиб, жами 3 та учрашувда майдонга тушди.

Шу билан бирга, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби аъзоси ҳисобланган Садриддин Ҳасанов ҳам ушбу Португалия жамоасига ўтди. У жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида 6 та учрашувда иштирок этган. Шунингдек, футболчи Қатарда бўлиб ўтган U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё Кубогида жами 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

Келишувга асосан, ҳар икки футболчи 2026-йилнинг ёзида, 18 ёшга тўлганидан сўнг “Брага” сафида янги мавсумга тайёргарликни бошлаши белгиланган. Уларнинг ижара шартномасида тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу сумма Садриддин Ҳасанов учун 250 минг евро (тахминан 3,41 млрд сўм), Сайфиддин Содиқов учун эса 300 минг еврони (тахминан 4,1 млрд сўм) ташкил этади.

Агар Португалия клуби ушбу бандни фаоллаштириб, ўйинчиларни тўлиқ сотиб олса, улар билан 5 йиллик шартнома имзоланади. Бундай ҳолатда “Бунёдкор” ва “Одил Аҳмедов ФА” жамоалари ўз тарбияланувчиларининг келажакдаги ҳар қандай трансферларидан маълум миқдордаги фоиз улушига эга бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:05, 03.07.2026.
Ўқилди: 2552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик