Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

"Борнмут" Скотт бўйича бир қарорга келди — футболчини АПЛнинг учта гранди сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Борнмут"нинг марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скотт катта эҳтимол билан ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, бундан олдинроқ "олчалар" "Арсенал"нинг Скотт бўйича берган таклифини рад этишган, чунки улар ўз футболчисини сақлаб қолмоқчи. Таъкидланишича, клуб "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"га 22 ёшли хавбек шу ёзда сотилмаслигини аниқ ва равшан билдирган. Яқин вақт ичида "Борнмут" ўз футболчиси билан янги узоқ муддатли шартнома борасида музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Скотт барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва ўз ҳисобига 1 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Скоттнинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:41, 03.07.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик