Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Диего Симеоне Хулиан Альварес билан учрашди

Баҳо:
+1 | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЖЧ-2026 мусобақаси пайтида, Майамида Аргентина терма жамоаси қароргоҳида жамоа форварди Хулиан Альварес билан учрашганини айтиб берди.

Футболчи бундан олдинроқ Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирган эди. Хулианга "Барселона" клуби жиддий қизиқиш кўрсатмоқда.

"Ҳозирги вақтда Хулианнинг бутун эътибори Аргентинанинг Кабо-Вердега қарши бўлажак ўйинига қаратилган.

У чалғиб қолмаслиги учун бор диққатини шу учрашувга қаратиши ва бошқа нарсалар ҳақида ўйламаслиги керак. Бу жуда қийин, чунки жуда кўп маълумотлар тарқалмоқда, аммо у бу нарсаларга ёпишиб олмаслиги лозим. Ҳаммаси ижобий ҳал бўлади.

Хулиан — ажойиб футболчи. "Атлетико"даги энг яхши ўйинчи. Унинг статистикаси ҳамма нарсани айтиб турибди — бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада. У жуда барқарор ўйин кўрсатади. Биз ундан ва унинг ўйинидан жуда мамнунмиз", — деди Диего Симеоне ESPN телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 20:24, 03.07.2026.
Ўқилди: 3483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик