"Тоттенхэм" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ўз клубининг Англия чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларига баҳо берди.
"Жамоа учун бу йил сарфлаган пулларимиз миқдори мухлисларимиздаги умидни кучайтириб юборди, аммо ҳозир ҳақиқий бир жамоани ташкил этиб олишимиз керак.
Бу жараён маълум вақтга чўзилади. Кўриб турибмизки, рақибларимиз биздан айни шу жабҳада олдинда боришяпти. Уларнинг футболчилари узоқ вақтдан буён бирга тўп суришмоқда. Бу улар учун катта плюс, аммо бизда йўқ.
Салоҳиятли ёш футболчиларга пул сарфладик. Энди улар билан кўпроқ ишлашимиз керак. Ҳали ўз ўйинларини топиб олишади ва жаҳон юлдузлари бўлишлари ҳам мумкин. Буни имкони бор деб ҳисоблаяпмиз.
Мақсадлар ҳаммада бор, ҳамма соврин ютишни истайди. Ҳозир эса гап фақат жамоани яратиб олиш ҳақида кетмоқда", деди Виллаш-Боаш.