Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Де Пауль: «Ҳар бир ўйин терма жамоадаги сўнггиси бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль Жаҳон чемпионати плей-оффи олдидан миллий жамоа либосини кийиш ҳар сафар алоҳида масъулият эканини таъкидлади.

«Эртанги ўйинга худди сўнггисига чиқаётгандек тайёргарлик кўряпман. Менинг муносабатим айнан шундай. Албатта, бу ўйин сўнггиси бўлмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан ва олдинда яна кўп учрашувлар бўлишига ишонаман.

Биз ёш футболчиларга ҳам ҳар сафар шу формани кийганингизда, бу сиз учун сўнгги ўйин бўлиши мумкинлигини айтамиз. Бунинг содир бўлмаслиги эса ўз қўлимизда.

Сўнгги саккиз-тўққиз йил ичида терма жамоа либосини кийишни давом эттиришнинг ягона йўлини тушундим — унинг ҳеч қачон тугашини истамаслик ва ҳар доим бор кучингни бериш.

Қайси мусобақа ёки қайси рақиб бўлишидан қатъи назар, миллий жамоа либосини кийганимизда ўзимизни аямаймиз. Бу формани кийиш — эришиш мумкин бўлган энг олий шараф», — деди Де Пауль ESPN нашрига.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:37, 03.07.2026.
Ўқилди: 481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик