«Фулхэм» «Вест Хэм» вингери Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
The Guardian маълумотига кўра, Лондон клуби 24 ёшли нидерландиялик футболчини асосий трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.
Шунингдек, футболчига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Фулхэм» эса Гарри Уилсон жамоани тарк этганидан кейин таркибни кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
Саммервилл 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.













